«ер ажратиш» тегли мақолалар


Лойиҳалаштиришдан то объектни топширишгача бўлган муддатлар бузилса, ажратилган ер бизнесдан олиб қўйилиши мумкин
20 август 2024, 15:04

Лойиҳалаштиришдан то объектни топширишгача бўлган муддатлар бузилса, ажратилган ер бизнесдан олиб қўйилиши мумкин

Ўзбекистонда тадбиркорларга аукционда ер сотиб олишда ҚҚС ҳисоблаш бекор қилинади, ушбу харид суммасини бўлиб тўлашга рухсат берилади, дарҳол тўланса, чегирма тақдим этилади. Бунда бизнес томонидан объектни лойиҳалаштириш ва топшириш муддатлари бузилса, давлат ажратилган ерни олиб қўйиши мумкин.

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади
6 март 2024, 19:23

Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади

Вилоят ҳокими қарори асосида Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» 24 кунлик компанияга бериб юборилганди. Давактив агентлиги ўрганишлар натижасида мазкур ҳолатда бир қатор қонун талаблари бузилганини аниқлади. Шу сабабли ер майдони Спорт вазирлиги балансига қайтарилади.

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди
6 март 2024, 18:24

Фарғона вилояти ҳокими шаҳар марказидаги 2 гектарлик кўлни 24 кунлик ширкатга бериб юборди

Ҳокимларнинг ер ажратиш ваколати тугаганига 2,5 йил бўлди. Бироқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров «Ёшлар кўли»нинг ўрнини «бино ва иншоотларни» берганлик ниқоби остида ажратиб бериб, президент қарорига нотўғри ишора қилди. Ер топширилган компания қарор чиқишидан 24 кун олдин рўйхатдан ўтган.

2024 йилда деҳқончилик учун ёшларга 60,5 минг гектар ер ажратилади
24 февраль 2024, 13:48

2024 йилда деҳқончилик учун ёшларга 60,5 минг гектар ер ажратилади

Президент 2024 йилда 60,5 минг гектар ер деҳқончилик учун ёшларга ажратилиши бўйича топшириқ берди. Ер майдонини туман ҳокимлари ажратади. Қанча майдон ажратиш бўйича «маҳалла еттилиги» таклиф беради. Ер олган ёшлар Agrobank`нинг «Фермерлар мактаби»да экспортбоп экинлар етиштиришга ўқитилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради
28 май 2022, 16:19

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради

Сенаторлар маъқуллаган қонунга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Адлия вазири имконияти чекланганлар 2−3 млн нафардан кўпроқлиги, шу боис харажатларни қоплаб бериш тартиби бўйича алоҳида низом ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсга компенсация беришнинг имкони бўлмайди», — деди Русланбек Давлетов.

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди
30 ноябрь 2021, 10:47

Фарғона ва Наманганда ер майдонларини ноқонуний сотмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Фарғонада корхона раҳбари 0,5 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди. Наманганда эса фермер хўжаликлардан бирида раҳбар 5 гектар ерни боғ учун ажратиб бериш эвазига 96 млн сўм сўрагани айтилмоқда. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш қўзғатилди.

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар
10 июнь 2021, 16:14

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган
9 июнь 2021, 13:07

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида
9 июнь 2021, 13:01

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида

Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди
9 июнь 2021, 10:33

Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди

Президент фармони билан ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинди. Шунингдек, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди.

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган
18 февраль 2021, 11:58

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари пора эвазига тадбиркорга ер олиб берган

Бўстонлиқ тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ўз лавозимида ишлаган вақтида туман ҳудудидан тадбиркорга 30 сотих ер майдони ажратилиши учун ҳоким қарорини чиқартириб бериб, эвазига ундан 35 минг доллар олган. У олинган пулнинг бир қисмини қайтариб бераётганида қўлга олинди. Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги ерларни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган бошқа шахслар ҳам ушланди. Улардан бири Паркент туманида 5 гектар ерни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган.

Ерни расмийлаштириш учун 15 минг доллар сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди
27 январь 2021, 11:23

Ерни расмийлаштириш учун 15 минг доллар сўраган собиқ кадастр ходими қўлга олинди

Андижон туманидаги саноат ҳудудида 30 сотих ерни тадбиркорга 15 минг доллар эвазига олиб беришни ваъда қилган собиқ кадастр ходими қўлга олинди. Андижон шаҳар суди томонидан унга 2 йил 2 ойлик ахлоқ тузатиш жазоси тайинланган.

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди
21 январь 2021, 10:33

3,7 млн долларга ерни расмийлаштириб беришини айтган фуқаро ушланди

Тошкент вилоятидаги корхона раҳбари Қ.Т. 460 га ерни бир тадбиркорга ноқонуний расмийлаштириб беришни таклиф қилади. Эвазига эса 3 млн 720 минг АҚШ доллари талаб қилади. Тадбиркордан айтилган суммани олаётган вақтида Қ.Т. ашёвий далил билан қўлга олинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг